Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувидаги мағлубиятга (1:2) изоҳ берди.
"Ўйин интизоми оқсай бошлади. Бу терма жамммоа даражаси, бўшашиш керакмас эди. Ҳатто Қатар билан ўйинда ҳам йўл қўйиб бўлмайдиган хатолар бор.
Баъзи ҳолларда эътибор етишмади, баъзи ҳолларда рақиб айёрроқ ва кучлироқ бўлди. Буни такрорларни истамасдим, аммо сиз мени бунга мажбурлаяпсиз: бугун биринчи йиғинга нисбатан саккиз ўйинчимиз йўқ. Бу бутун бир жамоа дегани. Бундай бўлгани яхши, тўғрироғи, бунинг яхши томони бор. Чунки янги ўйинчиларни синаб олдик.
Йўлимиз узоқ, ҳаммани синаб кўриш керак. Бугун ечининш хонасида маъсулият ҳақида, терма жамоага ўйнаш учун эмас, ютиш учун келиш кераклигини гапирганимда бошқа гап эди. Мана бугун ўйнаш учун келган эдик. Ўзимизни оқламаймиз. Келажакда хатолар тўғирланади, деб умид қиламан", - дейди Черчесов.