Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Хуршидбек Норматов АҚШда учинчи профессионал жангини ўтказади

Баҳо:
+ | -

11 ноябрь куни Филадельфияда (АҚШ) йирик профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Унинг доирасида 10 та жанг ўтказилиши белгиланган бўлиб, ўзбек боксчиси Хуршидбек Норматов (2−0−0, 1 КО) ҳам рингга кўтарилади.

24 ёшли андижонлик боксчи 35 ёшли америкалик Ленвуд Дойзер (10−13−2, 5 КО) билан жанг қилади. Баҳс 6 раундлик форматда бўлиб ўтади.

Қайд этиб ўтамиз, Норматов Fight Promotion промоутерлик компанияси билан 15 та жанг учун уч йиллик шартнома имзолаган. 25 июнь куни дебют жангини ўтказиб, Ромон Барберни (6−11−0, 5 КО) мағлубиятга учратди. 23 сентябрь куни эса Томас Бернардни (5−4−0, 3 КО) нокаут ҳолатига тушириб, иккинчи ғалабасини нишонлади.

Норматов 2010, 2011, 2013, 2014 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлди, 2013 йилги Жаҳон Универсиадасида кумуш медал соҳибига айланди. Жаҳон бокс сериясида (WSB) Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Зиятдинбек Тойгонбаев раҳбарлиги остида «Украин атаманлари» мусобақасида муваффақиятли иштирок этди. Мазкур ярим профессионал турнирда Хуршидбек бўлғуси Олимпиада-2016 бронза медали соҳиби Мисаэл Родригес ҳамда икки карра Олимпия чемпиони кубалик Арлен Лопесни мағлубиятга учратди.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 11:36, 11.11.2016.
Ўқилди: 9828 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.