Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло миллий терма жамоасини бошқариш таклифини олганлигини маълум қилди.
«Италия футбол федерацияси билан музокара ўтказгандим. Бироқ уни бошқаришга рози бўлмадим, чунки менда хоҳиш бўлмади.
Вентурага омад тилайман. У жамоага ёшларни жалб қиляпти, натижаларга эришяпти, бундан хурсандман.
Балотелли? Уни мен чақирмайман, барча қарорни Вентура қабул қилади» - деди Капелло.