Шанба куни ўтказиладиган «Атлетико» - «Реал» ўйинида мадридликлар бош мураббийи қайси схемада ўйнамоқчилиги ошкор бўлди, деб хабар бермоқда ABC.
Маълумотга кўра, Зидан 4:2:3:1 схемасини қўллайди ва яримҳимояда майдонга Модрич, Ковачич ва Искони туширади. Ҳужумда эса BBC ҳаракат қилади. Агар Карим ўйинга тўлиқ тайёр бўлмаса, уни ўрнига Мората ўйнайди.