«Ювентус» клубининг собиқ бош мураббийи Фабио Капеллонинг фикрига кўра, туринликларнинг А серияда рақиби деярли қолмаган.
«Менинг «Ювентус»им яхши ўйнаган, бироқ у пайтларда рақобат кучли эди. Айни пайтда Италияда «Ювентус»га муносиб рақиб йўқ. Игуаинни сотгач ва Милик жароҳат олгач, «Наполи» ҳам рақобатда ютқазди. «Интер» эса бош мураббийни алмаштирди. Рақиб бўлишга муносиб ягона номзод - «Рома» - деди Капелло La Gazzetta delo Sport хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Фабио Капелло «Ювентус» клубини 2004 – 2006 йилларда бошқарган.