«Ливерпуль» ва «Ман Сити» клублари АПЛда тақвим борасида муаммога дуч келмоқда.
Юрген Клопп жамоаси «boxing day» кунлари 48 соат ичида 2 ўйин ўтказишига тўғри келади. 31 декабрь куни «Ливерпуль» 22:30да «Ман Сити» билан ўйнаса, 2 январь куни соат 20:00да «Сандерленд»га қарши майдонга тушади.
«Ман Сити» ҳам худди шундай тиғиз тақвимга эга. «Ливерпуль» клубига қарши ўйиндан сўнг Гвардиола шогирдларини «Бернли» клубига қарши ўйин кутмоқда.
«Ливерпуль» АПЛ раҳбариятига «Сандерленд»га қарши ўйинни бошқа кунга қолдиришни сўраб ариза берган эди. Бироқ унга рад жавоби берилди. Сабаби - «Ливерпуль» бу орқали бошқа клубларга қараганда устунликка эришиши мумкин.