«Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед» клубидаги ҳамкасби Жозе Моуриньони қўллаб қувватлади.
«Катта клубда босим ҳам катта экани тушунарли. Агар натижа кўнгилдагидек бўлмаса, қаттиқ танқидга дуч келасиз. Ҳар қандай янги лойиҳа учун вақт талаб қилинади. Моуриньо – дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлса-да, ўз ғояларини амалга ошириш учун унга вақт керак. Айни пайтда хулоса қилишга эрта» - деди Почеттино.