"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Алексис Санчес унга АПЛ 12-турида "МЮ"га қарши учрашувга тайёр эканини айтганлигини маълум қилди.
"Чили ва Уругвай учрашувидан олдин Санчеснинг иштироки ҳақида турли гумонларга бордик. Улар уни ўйнатишга қарор қилдилар. Ўйиндан сўнг у бизга хабар юборди ва соғлиги жойида эканини ва "МЮ"га қарши ўйинга тайёрлигини маълум қилди.
Энди танаффус қиламиз. Уни жума куни рталаб кўраман ва машғулотдаги иштирокни кузатаман. Унинг жароҳат олиши мумкинлигини ёддан чиқарайман, у Уругвайга қарши жароҳат билан майдонга тушди", - дейди Венгер.
"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашуви шанба, 19 ноябрь куни бўлиб ўтади.