Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Юрий Семин: "Олти йилда "Локомотив"ни чемпион қиламан"

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Локомотив" клуби бош мураббийи 12 йилдан буён клубнинг чемпион бўлмагани тўғрисидаги фактга изоҳ берди ва олти йил ичида буни уддалашга ваъда берди.

- Ўтган раҳбариятни муҳокама қилмайман. Уларга жамоани топ-даражага етказиш учун кўп вақт берилган. Бизга ҳам шунча вақт беринг, шубҳасиз ўша натижалардан ўзиб кетамиз.

- Чемпион бўлиш учун "Локомотив"га неча йил керак?

- Ўша муддат - олти йил беринг ва биз уни уддалаймиз. Бунга шубҳа йўқ", - дейди Сёмин.

Россия чемпионатининг 13-туридан сўнг темирйўлчилар 11-поғонадан жой олганлар.

Манба: sports.ru

Таъкидлаш жоиз, Сёмин қўл остида ўзбекистонлик футболчиларнинг ишлари юришмаган. Сёмин "Динамо" (Киев)га бош мураббий бўлиб келганидан сўнг ҳамюртимиз Камолиддин Мурзоев киевликлар сафини тарк этган, бироз вақт ўтиб Максим Шацких ҳам "Динамо"даги фаолиятини тугатган. Эслатиб ўтамиз, Сёмин ҳозир бошқараётган "Локомотив" таркибида терма жамоамиз аъзоси Виталий Денисов ҳаракат қилади.

Киритилди: 14:02, 18.11.2016.
Ўқилди: 5751 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.