"Атлетико" клубининг собиқ бош мураббийи Радомир Антич Мадрид дербиси ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
"Реал"да бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун вақт бўлмади. Кўпчилик футболчилар яқиндагина клуб қароргоҳига қайтиб келишди.
Бундан ташқари, жамоада жароҳат олганлар бир талай. Айниқса, Модрич, Кроос ва Рамосни жароҳат олгани "Атлетико"нинг дербидаги имкониятларини оширади" - деди Антич Goal хабарида.