«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Атлетико» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини маълум қилди.
«Футболчиларимиз терма жамоалардан қайтиб келишди ва ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Биз ўйинга тайёрмиз.
Бензема соғайди, бироқ уни майдонга тушириш ҳақида ўйлаб кўрамиз. Терма жамоада жароҳатлар бўлиб туради, унда бировни айбламаймиз. Мората тез орада сафга қайтади деган умиддамиз.
Каземиро кундан-кунга тикланиб бормоқда, аммо уни ўйинга олиб келмадик. Рамос бир ҳафта давомида машғулот ўтказди. Кўрамиз, балки эртага майдонга тушар.
«Ателтико»дан учралган ўтган мавсумдаги мағлубиятни эслатганингиз учун раҳмат (кулади). Ғалаба қозониш учун бор кучимизни сарфлаймиз
Жорий мавсумда ҳали ҳеч нарсани қўлга киритмадик. Бу дерби, ажойиб ўйин бўлади. Мухлислар биздан зўр ўйинни кутмоқда. Имкониятларимиз 50/50. Биз мураккаб ўйинларни ўтказишга ўрганиб қолганмиз.
Эртага кўп гол бўладими йўқми билмайман, сеҳргар эмасман. Биз яхши ўйин намойиш қилмоқчимиз, қолганини кўрамиз» - деди Зидан.