Кириш Регистрация

Диего Симеоне: "Реал" аввал биздан кучлироқ эди, энди кучларимиз тенг"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Реал"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлашимча, "Атлетико" вазиятни ўзгартира олди. Аввал "Реал"дан кучсиз эдик, энди тенг кураш олиб боряпмиз.

"Реал"нинг кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Улар Каземиронинг йўқлигини билдирмаяптилар ва ғалаба қозонишда давом этмоқдалар. Биз ҳаяжонларимизни босиб, бир жамоа бўлишимиз керак, чунки бу ўйиндан нимани хоҳлашимизни биламиз.

Стадион бизни қўллаб-қўвватлашига умид қиламан, чкнуи бизга 12-ўйинчи керак.

Модрич? У "Реал"нинг ҳимоя ва ҳужумини мувозанатда сақлайди. Гризманн? Унда ҳаммаси жойида", - дейди Симеоне.

Манба: sports.ru
Киритилди: 04:54, 19.11.2016.
Ўқилди: 7953 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.