«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Боруссия Д» клубида ишлаганида Садио Мане билан шартнома имзоламаганидан афсусланганини айтди.
«Дортмундда Мане билан шартнома имзоламай хато қилганман. Мен Садио билан учрашиб, гаплашиб олгандим, бироқ трансфер амалга ошмади. Уч ой ўтгач ўзимни башарамга туширмоқчи бўлганман.
«Ливерпуль» клубига ўтганимда спорт директори Майкл Эдвардс Мане билан шартнома имзолаш имконияти борлигини айтди. Дарҳол рози бўлдим, натижада уни трансферини амалга оширдик» - деди Клопп Goal хабарида.