«Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелла Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Интер» (20 ноябрь) клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини маълум қилди.
«Бу яширин хавфга эга ўйин бўлади. Биз «дерби»да фаворит эканмиз деган ҳаёлни миядан чиқариб ташлашимиз лозим. Агар шу ишни қилмасак, катта хатога йўл қўйган бўламиз.
«Ювентус»га (1:0) қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, бошқа ўйинларга ҳам шундай тайёрланишимиз, шундай иштиёқ билан ёндашишимиз ва рақибни ҳурмат қилишимиз лозим. Ана шундагина энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз» - деди Монтелла Football Italia хабарида.