«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Пескара» клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини айтди.
«Ажойиб ўйинни ўтказдик, уч очко олиш муҳим эди, буни уддаладик. «Юаентус»нинг асосий рақиби? Айни пайтда «Рома». Римликлар жуда яқинлашиб қолишди. Ўзаро ўйинга қадар ҳали вақт бор. Ҳар бир рақибга нисбатан ҳурматни сақлашимиз ва қоқилмаслигимиз лозим. Бугун гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандман» - деди Аллегри Tmw хабарида.