Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Гвардиола «Манчестер Сити»даги вориси ким бўлиши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажакда унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Пепнинг фикрича, жамоанинг собиқ сардори, ҳозирда «Бавария»да муваффақиятли фаолият юритаётган Венсан Компани кун келиб «шаҳарликлар» устозига айланади.

Гвардиола бельгиялик мутахассиснинг иқтидорига анча олдин — у ҳали «Бёрнли»ни бошқариб юрган кезларидаёқ юқори баҳо берганини эслаб ўтди.

«Мен буни анча олдин, «Бёрнли»га қарши кубок баҳсларида ўйнаганимиздаёқ айтгандим. Унинг жамоаси ўйинларини кузатиб, эртами-кечми Венсан шу ерда (Ситида) бўлишини тушунганман.

Тўғри, у ҳали ёш, «Бавария»да эндигина икки мавсумни ўтказди, шу боис яна бир муддат Мюнхенда ишласа керак. Аммо ички сезимим айтмоқдаки, агар Компани ва «Бавария» йўллари айро тушса, у албатта Англияга қайтишни истайди. Ишончим комилки, «Манчестер Сити» унинг юрагида ва у қачондир яна клубимизга қайтади», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.

Маълумот учун, Венсан Компанининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Унинг қўл остида мюнхенликлар жорий мавсумда Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди ва ЕЧЛ яримфиналига қадар етиб келди.

Киритилди: 09:05, 22.04.2026.
Ўқилди: 1067 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик