«Барселона»нинг янги аъзоси Карим Адейеми Ла Лигада кутилмаган тақиққа дуч келди. Футболчи каталонияликлар сафида 27-рақам остида тўп суришни истаган эди. Аммо журналист Карлос Монфортнинг хабар беришича, унга ушбу рақамни олишга рухсат берилмаган.
Гап шундаки, Ла Лигада ўрнатилган қоидага кўра, асосий жамоа футболчилари фақат 1 дан 25 гача бўлган рақамларни танлашлари мумкин. 25 дан юқори бўлган рақамлар эса фақат ёшлар жамоасидан жалб этиладиган ўйинчилар учун ажратилган.
Шу сабабли, Адейеми ўзининг севимли рақамидан воз кечиши ва бошқа рақамни танлашига тўғри келади.













