«Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Вест Хэм» (3:2) клуби устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
«Уч очкога эга бўлиш муҳим эди. Ўйиндан мамнунман. Футболчиларим охиригача курашиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетишди. Биз «Вест Хэм»дан хавфлироқ ўйнадик ва ғалабага ҳақли эдик. Ҳа, бу энг яхши ўйинимиз бўлмади, аммо кучли иштиёқ натижасида зафар қучдик. Икки гол урган Кейн биз учун муҳим футболчи эканини исботлади. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири» - деди Почеттино ВВС хабарида.