ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери клубдаги фаолияти ҳақида гапириб берди.
«Мураббийлик фаолиятини бошлаганимдан буён, ўзимга жуда талабчанман. Яхши мураббий бўлиш учун кўп ғалаба қозониш, матбуотнинг диққат марказида яшай олиш ва танқидлар остида ишлашга кўникиш керак.
Менда уч нафар ёрдамчи бор, улар мени кўзларим. Одатда ўйинни 3-4 марта такроран кўриб чиқаман. Чунки майдон четида турганингда баъзи нарсаларни кўрмай қоласан. Ёрдамчиларим ҳам ўйинларни кўриб чиқишади. Сўнгра таҳлил қиламиз. Баъзан ўйинларни 12 марталаб кўриб чиқамиз.
Тўғрисини айтсам, ўтмишга назар солмайман. Европа лигасидаги ғалабалар чиройли бўлган, бироқ мен учун бахт - кундалик фаолиятда, совринни ютиб олиш учун босиб ўтилган йўлда» - деди Эмери.