«Реал» клубининг вице-президенти Эмилио Бутрагеньо жамоасини «Атлетико» (3:0) клубига қарши ўйиндаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Биринчи тайм зўр бўлди, биз яхшироқ ўйнадик. Иккинчи таймда «Атлетико» ҳужумларини қайтариб туришга мажбур бўлдик. Иккинчи голдан сўнг ўйин назоратини қўлга олдик. Натижадан мамнунман. «Реал»нинг ҳимояси, айниқса Рафаэль Варан жуда яхши ўйнади.
Бу ўйин таркибимизни нақадар кучли эканини билдирмоқда. Футболчилар Европанинг энг зўр клубига қарши, яна уни майдонида ажойиб ўйинни ўтказишди.
Криштиану ҳар доим жамоага ёрдам беради. У мураккаб ўйинда учта гол урди. Буюк футболчиларгина оғир ўйинларнинг тақдирини ҳал қила олади. Криштиану рақиб учун ҳар доим хавф туғдиради, унда жанговар руҳ мавжуд. У ажойиб ҳимояга эга клубга учта гол урди. Бу эса унинг савиясини нақадар юқори эканидан далолат беради» - деди Бутрагеньо.