«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоячи Венсан Компанининг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Футболчи «Кристал Пэлас»га (2:1) қарши ўйинда дарвозабон Клаудио Браво билан тўқнашиб кетиб, ўйинни давом эттиролмаган эди.
«У бошидан жароҳат олди. Қаттиқ урилиб кетди. Бошдан олинган жароҳатларга эҳтиёт бўлиш керак. Умид қиламанки, жиддий нарса эмас» - деди Гвардиола.