Кириш Регистрация

Конте: «Биз пешқадам бўлиб олдик, аммо чемпионат бугун якунланмайди»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 12-туридан ўрин олган «Мидлсбро» (1:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди.

«Бу ғалабадан фахрланаман, аммо биз суратни пасайтирмаслигимиз лозим.

Ўйинни қийин бўлишини билардим, чунки рақиб яхши жисмоний ҳолатда эди. Биз гол урдик ва бошқа кўплаб вазиятларни яратдик. Ғалабага ҳақли эдик.

«Мидлсбро» ўйинни яхши бошлади, бироқ биз ҳужумларни муваффақиятли қайтара олдик. Сўнгра гол уриб, ўйин назоратини қўлга олдик.

Бугун биринчи марта пешқадам бўлиб олдик, аммо чемпионат ҳали якунланмади. Бизга осон бўлмайди. Бироқ астойдил меҳнатимизнинг натижасидан хурсанд бўлсак арзийди» - деди Конте.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 00:11, 21.11.2016.
Ўқилди: 4426 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.