"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Уэйн Руни нима учун "Арсенал"га қарши учрашувни (1:1) захира ўриндиғида бошлаганини маълум қилди.
Футболчи 63-дақиқада Антони Марсиалнинг ўрнига ўйинни давом эттирди.
"Мен Мата, Марсиал ва Рашфордни Рунидан тезкорроқ ўйинчилар деб ҳисобладим. Рақибга бирга бир вазиятда ҳужум қилган маъқул. Мен бу вариантни нг яхшисис деб ҳисобладим", - дейди Моуриньо.
Учрашувда Хуан Мата Моуриньонинг ишончини оқлади ва гол урди, аммо лондонликлар 89-дақиқада Оливье Жирунинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирдилар.