Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари Тошкент давлат юридик университетида меҳмон бўлишди

Баҳо:
+ | -

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Байроғимиз – миллий ғуруримиз ва ифтихоримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда университет педагог ходимлари ва талабалари ҳамда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритган бир қатор спортчилар иштирок этишди.

Жумладан бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиблари Фазлиддин Ғойибназаров ва Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Муроджон Аҳмадалиев, XV Паралимпия ўйинларида спортнинг дзюдо турида бронза медалига сазовор бўлган Севинч Салаева ва Феруз Саидовларни шу куни университет жамоаси жуда илиқ қарши олишди.

Тадбирни университет ректори Е.Каньязов очиб, байроқнинг тасдиқланиш тарихи, унинг ҳуқуқий асослари ҳақида тўхталиб, байроқнинг нақадар муқаддас тимсоллигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг сўз меҳмонларга берилди. Улар Олимпия ўйинлари давридаги таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Дархақиқат, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари – Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис, байроғимиз ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

Мусаффо осмонимиз узра мағрур ҳилпираётган байроғимиз юракларда ҳаяжон ва ғурур уйғотади. Зотан, у ҳар бир ватандошимиз учун Ватан ва миллат бирлиги, ифтихори ва ҳурлиги рамзидир. Уни мудом эъзозлаш барчамизнинг қонуний, виждоний бурчимиздир. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Рио Олимпиадаси қахрамонларига мурожаат этдилар. Улар ҳам ўз навбатида берилган барча саволларга жавоб беришди. Таъкидлаш керакки тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:55, 21.11.2016.
Ўқилди: 5953 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.