"Андижон" - "Навбаҳор" (1:0) учрашуви якунига етгач "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Андижондаги учрашувни оғир бўлишини кутгандик. Йигитларга намойиш этган ўйинлари учун раҳмат айтаман. Ҳимояда битта хато эвазига гол ўтказдик. Аммо, бу натижа бизни қониқтирди. Ҳимоявий тактикада ҳаракат қилдик ва мақсадимизга эришдик. "Обод" жамоасини Андижондаги ўйинни тугашидан 5 дақиқа олдин дуранг ўйнагани маълум бўлди. Биз битта гол ўтказсак 16-ўринга тушиб қолардик. Олий лигада қолганимиздан хурсандман. Наманганга келганимда жамоани олий лигада олиб қолишга ишонгандим. Энди бор эътиборимиз "Норин" билан “плей-офф” ўйинига қаратилади" - деди Мўминжонов.