Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев комага тушиб қолди

Баҳо:
+ | -

Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев шифохонада оғир аҳволда ётибди. Маълумотларга кўра, боксчи кома ҳолатида. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида журналист Дилшода Матчонова хабар қолдирди.

“Руфат Асадович комада… Унга саломатлик тилайлик”, дейилади унинг хабарида.

Шу йилнинг сентябр ойи охирларида Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада шифокорлар веналар тромбозининг оғирлашиши сабабли Руфат Рисқиевнинг ўнг оёғини тиззадан пастини кесиб ташлаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказишганди.

2 октябр куни 67 ёшни қаршилаган Руфат Рисқиев 1974 йилда Гаванада жаҳон чемпиони бўлишга эришган. У шунингдек, 1976 йилги Монреал Олимпиадасида финалга қадар етиб борган ягона совет боксчиси ҳисобланади. Руфат Рисқиев – Жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори. АҚШ, Куба, Австрия, Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирлар ғолиби. Марказий Осиёдаги илк халқаро тоифадаги профессионал бокс судьяси. “Ҳурмат Белгиси”, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари кавалери. Яқин ўтмишда – Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг вице-президенти, айни пайтда – оддий пенсионер.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 11:54, 23.11.2016.
Ўқилди: 9174 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.