Кириш Регистрация

Зинедин Зидан: "Хамес ўйнайди, у мен учун муҳим ўйинчи"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 13-турида "Спортинг Хихон" билан учрашув олдидан жамоа яримҳимоячиси Хамес Родригесга ўйин амалиёти беришга ваъда берди.

"шик ҳамма ўйинчи учун очиқ ва Хамес ҳам ўйинга тайёр. Хамеснинг ҳеч қачон майдонга тушмаслиги ёлҳон хабар. Унда имконият бўлмади, деган гапларга қўшилмаймиз.

Хамес бу буюк клубда қолиши керак. Баъзан вақт керак бўлади. Бу ишга бўлган муносабатга боғлиқ эмас, шунчаки мен қарор чиқаришим керак.

Хамес ўйин амалиётига эга бўлади. У жуда яхши ўйинчи, у ўйинга нима қўшишини ҳаммамиз биламиз. У кўпроқ ўйнашни истайди, буни тушунамиз. У мен учун муҳим ўйинчи.

Албатта, Бэйлдек ўйинчини йўқотиш ачинарли, аммо биз шу руҳда давом тишимиз керак. Ковачич яхши ўйин кўрсатяпти ва ҳар доим ёрдамга тайёр. У ўз имкониятини кутган эди. Майдонга кам тушиш оғир, аммо у ўз имконияти олди ва ўзини аъло даражада кўрсатди", - дейди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:01, 25.11.2016.
Ўқилди: 7964 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.