«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини харид қилиш нияти йўқлигини маълум қилди.
«Мен жуда кўп марта айтганман. Месси «Барселона»да қолади ва фаолиятини ўша ерда якунлайди.
Бу мени хоҳишим. У «Барселона»даги йўлини бошидан охиригача босиб ўтиши керак» - деди Гвардиола.
Аввалроқ, «Манчестер Сити» Месси учун 200 млн фунт бериб, унинг ўзига ҳафтасига 500 минг фунт маош бермоқчи экани ҳақида хабарлар чиққан эди.