«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер яримҳимоячи Стивен Жеррард фаолиятини эрта тугатмоқда деб ҳисоблаяпти.
«Уни 40 ёшгача ўйнаса керак деб ўйлагандим, бироқ унда мушаклар билан боғлиқ муаммо юз берган. У ҳар қандай яримҳимоячи орзу қилиши мумкин бўлган ҳислатларга эга. У гол уради, тўп оширади, алдаб ўтади, тезликка ва кучли иштиёққа эга. У «Ливерпуль» клубига содиқ бўлиб қолган ажойиб футболчи. Бунақа садоқатни ҳозирги пайтда топиш мушкул» - деди Венгер ВВС хабарида.