Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бекободда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақасини ҳар йили Республикамизнинг турли вилоятларида ўтказиш Ўзбекистон Бокс Федерацияси томонидан, бокс спорт турини мамлакатимизнинг барча минтақаларида ривожлантириш мақсадида йўлга қўйилган ажойиб анъаналардан бири дейиш мумкин.

2015-йил Самарқанд вилояти мезбонлигида ўтган баҳсларда ўз вазн тоифаларида биринчи ўрин қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Ғиёсов ва Рустам Тўлаганов каби боксчилар томонидан 2016-йилнинг август ойида Рио де Жанейрода эришилган ютуқлар, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақасининг нуфузи юқори эканлигидан далолат беради.

24-ноябр куни Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида чемпионатнинг илк жанглари ва очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида “Рио-2016” Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ва Олимпиада бронза медали соҳиби Муроджон Аҳмадалиев иштирок этиб, чемпионат иштирокчиларига омад тилашди.

Бекободда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда - Ўзбекистон янгиликлариБиринчи кун жанглари очилиш маросимидан сўнг ҳам давом эттирилди. Терма жамоа мураббийлари эса баҳсларни диққат билан кузатиб боришди.

- Бугунги кунга келиб, Олимпия ўйинларидан кейин боксчилар ўз олдиларига катта мақсадларни қўйишган. Биринчи кун мусобақаларини кузатиб шуни айтишим мумкин, илк жанглардан боксчилар менда ижобий таъсурот қолдиришмоқда. Ўйлайманки, Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни терма жамоага ҳам жалб қилиб, уларни халқаро мусобақаларда синовдан ўтказамиз – деб таъкидлади Бокс бўйиса Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи – Раҳматжон Рўзиохунов.

Таъкидлаш керак, бу йил мусобақада Мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ҳамда 6та ҳудудий бокс клублари вакилларидан иборат 215 нафар боксчи ғолиблик учун киришган бўлиб, бу кўрсатгич ўтган йилдагидан 30 фоиз кўпроқни ташкил қилмоқда.

Шуни қўшимча қилиш керак, жанглар 30-ноябр кунигача бўлиб ўтиб, шу куни барча – 10та вазн тоифасида ғолиб ва соариндорлар аниқланади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 23:08, 25.11.2016.
Ўқилди: 7495 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.