Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура ПСЖ яримҳимоячиси Марко Верраттини кучлироқ чемпионатга ўтиши керак деб ҳисобламоқда.
«Верратти жуда қобилиятли футболчи, у ҳар қандай жамоани кучайтира олади. Аммо, Франция чемпионати унга мос лига эмас. У футболчининг салоҳиятини 100%га очиб беролмайди. Бундан ташқари Верратти кучли жамоада ўйнамоқда ва етарли босимга эга эмас. Натижада у бор кучини сарфлаб ўйнаш имкониятига эга бўлмаяпти. Агар Марко ўз савиясини йўқотмаса, кейинги 10 йил давомида албатта Италия терма жамоасида ўйнайди» - деди Вентура Sky Italia хабарида.