«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 13-туридан ўрин олган «Сандерленд» (2:0) клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Натижадан шубҳа қилмаган эдим. Шунчаки очиқ ҳудудлардан самарали фойдаланиш учун баъзи нарсаларни ўзгартирдим.
Ўйин қийин кечди, бироқ ҳақли равишда ғалаба қозондик. Барибир айрим нарсаларни таҳлил қилиб чиқамиз.
«Сандерленд» – мен учратган жамоалар ичида энг ҳимоявий тактикага эга экан. Бундай ўйинларда муҳими гол уриш эди ва биз буни эпладик» - деди Клопп Goal хабарида.