"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Англия чемпионатининг 14-турида "Тоттенҳэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрларини билдирди.
"Жамоамиз голга жавоб беролганидан мамнунман. Жуда оғир ўйин бўлди.
Ҳозирча чемпионлик ҳақида гапиришга жуда эрта. Бу қийин лига, чемпионлик учун 7-8 жамоа курашади. Шу йўсинда давом этиб, ўз кучимизга ишончни орттиришимиз керак", - дейди Конте.
"Челси" АПЛ жадвалида "Ливерпуль" ва "Мансити"ни бир очко ортда қолдириб биринчи ўринда бормоқда.