Хихоннинг «Спортинг» клуби бош мураббийи Абелардо Фернандес Испания чемпионатидан ўрин олган «Реал» клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Реал»га қарши ўйинларда хато қилишга ҳаққинг йўқ. Бу жамоа қаторасига 30 ўйиндан буён ютқазмаяпти. Бироқ рақибга муносиб қаршилик кўрсата олдик ва бошимизни баланд кўтарган ҳолда уйга қайтяпмиз» - деди Фернандес Marca хабарида.