«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг Испания чемпионатидаги қониқарсиз натижалари тўғрисидаги танқидларга жавоб берди.
«Бизни кузатиб бораётганлар шуни биладики, биз барча мусобақада ғалаба қозониш учун бир хил иштиёқда тўп сурамиз ва бир хил куч сарфлаймиз.
Қироллик кубоги биз учун ҳар доим муҳим бўлган. Чемпионлар лигасида энг юқори натижаларга интилганмиз. Бироқ клуб ва мухлисларга ҳар доим таъкидлаб келганман, чемпионат – биз учун энг муҳим мусобақа» - деди Симеоне.