"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоаси ўйинида инқироз бўлаётганини инкор қилди.
Эслатиб ўтамиз "Тоттенҳэм" шанба куни "Челси"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, бундан ташқари "шпорлар" АПЛнинг охирги ўйинларида бир ғалаба ва беш дурангга эришганлар.
"Ўйлашимча, муаммо ёзги трансферларда. Гари Кейнга ҳужумда яхши шерик кераклиги ойдин эди. Унинг ишлари кўпайиб кетди, шу жумладан Англия термаси ва чемпионлар лигасида.
Янсен ҳозирча биз кутган ўйинчи бўлиб кўринмаяпти. Ҳужум чизиғимизни кучайтиришимиз керак", - дейди Почеттино.