«Вест Хэм Юнайтед» бош мураббийи Славен Билич АПЛ 13-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (1:1) клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ дуранг ҳам яхши натижа. Биз яхши ўйнадик, футболчиларимни мақташим керак. Иккинчи бўлимда улар кучли иштиёқ ва ирода намойиш эта олишди.
Ҳисоб очилгандан сўнг «Вест Хэм» қўрқиб қолди, чунки «Олд Траффорд»да ғалаба қозониши мумкин эди. Танаффусда йигитлардан дадилроқ ўйнашни талаб қилдим. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан мамнунман. Бироқ «Олд Траффорд»да биринчи рақам бўлиб ўйнашнинг иложи йўқ» - деди Билич.