«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Сандерленд» (2:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини маълум қилди.
«Ливерпуль» ҳимояда автобус қўядиган жамоаларга қарши ўйнай олади. Бизда буни амалга ошириш имконини берадиган кўникма бор. Муҳими сабр билан ҳужум қилиш. Биринчи гол урилса бўлди, иккинчи ва учинчиси ўзини узоқ куттирмайди. Натижада ўйин очиқча тус олади. Фақат гол уриш учун вақт талаб қилинади» - деди Клопп FourFourTwo хабарида.