«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Примеранинг 13-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га (1:1) қарши ўйиннинг танаффусида, кийиниш хонасида қуюшқондан чиқиб кетган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, «блаугранас» устози футболчиларга бақирган ва уларни «уйқудан уйғонишлари»ни талаб қилиб: «Бундай ўйин билан ҳеч вақо ютолмайсизлар» деган.
Эслатиб ўтамиз, кейинроқ Луис Энрике бу ўйинни унинг фаолиятидаги энг ёмони бўлганини маълум қилган эди.