«РБ Лейпциг» бош мураббийи Ральф Хазенхюттл жамоанинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Айни пайтда «Лейпциг» «Бавария»ни уч очко ортда қолдириб, биринчи ўринда бормоқда.
«Бизни чемпионликка асосий даъвогар деб ҳисоблашмоқда. Агар мавсум якунида Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритсак, кимдир хафа бўлшиям мумкин. Аммо бу бўлмағур гаплар!
Биз мавсумни хотиржам якунламоқчимиз, шундай бўлиши ҳам керак.
Айни пайтдаги натижаларимиз жисмоний ҳолатимизни яхшилигидан эмас. Балки у муҳим ролни бажариши мумкин. Бироқ фақат шу туфайли жадвални бошқариб бораяпмиз деб айтолмайман. Бу бизнинг салоҳиятимизни камситувчи гапдир» - деди Хазенхюттл.