Жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтаётган Магнус Карлсен ва Сергей Карякин ўртасидаги мусобақанинг сўнгги 12-партияси ҳам дуранг билан якунланди.
Чемпионлик баҳсининг сўнгги партиясида рақтиблар тезкор дуранг қайд тишди. Томонлар тинч дебютни танлашди, тезда деярли барча доналарни алмашдилар, 30-юришдан сўнг сулҳ туздилар.
12 партиядан иборат қарама-қаршилик ғолибни аниқламади - 6:6. Эртадан кейин шахматчилар тай-брейк орқали маслани ҳал қиладилар. Улар тезкор назорат билан 4 партия ўйнайдилар (ҳар бирига 25 дақиқадан), шунда ҳам ғолиб аниқланмаса блицпартиялар ўйналади. Бу ҳам ёрдам бермаса ҳаммаси "арсагеддон" партияси билан тугайди.
Эслатиб ўтамиз, шахмат тожи учун кураш Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлиб, ғолиб шахматчига 600.000, мағлуб бўлган спортчига 400.000 доллар берилади.
Карлсен - Карякин (12-партия)
1. e4 e5 2. Кf3 Кc6 3. Сb5 Кf6 4. O-O Кxe4 5. Лe1 Кd6 6. Кxe5 Сe7 7. Сf1 Кxe5 8. Лxe5 O-O 9. d4 Сf6 10. Лe1 Лe8 11. Сf4 Лxe1 12. Фxe1 Кe8 13. c3 d5 14. Сd3 g6 15. Кa3 c6 16. Кc2 Кg7 17. Фd2 Сf5 18. Сxf5 Кxf5 19. Кe3 Кxe3 20. Фxe3 Фe7 21. Фxe7 Сxe7 22. Лe1 Сf8 23. Крf1 f6 24. g4 Крf7 25. h3 Лe8 26. Лxe8 Крxe8 27. Крe2 Крd7 28. Крd3 Крe6 29. a4 a6 30. f3 Сe7 Дуранг.