"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри Италия чемпионатининг 14-турида "Сассуоло"га қарши учрашувдан сўнг (1:1) жамоасининг фойдаланилмаган вазиятлари ҳақида фикр билдирди.
"Биз яхши ўйин кўрсатишда давом тяпмиз, аммо натижадан дарак йўқ. Бугун майдонда тўлиқ устунлик қилдик, ҳалабага муносиб бўлдик, аммо унга эриша олмадик. Рақибга деярли ҳеч қандай имконият қолдирмадик, улар биргина вазиятдан фойдаланиб қолишди. Бунинг устига охирги дақиқада Кальехоннинг зарбаси устунга тегди.
Биз кўплаб вазиятлар яратяпмиз, аммо кўпроқ гол уриш керак. Бунинг устида ишлашимиз керак. Жамоамиз ўсмир менталитетли вояга етмаганга ўхшайди. Бу ўйин бутунлай ўз қўлимизда эди", - дейди Сарри.