«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп яримҳимоячи Филиппе Коутиньо жароҳат олганидан сўнг ҳам, трансфер бозорида фаол иш олиб бормаслигини билдирди.
«Албатта мен фақат машғулотларни олиб бориш билан шуғулланмайман. Биз ёш, иқтидорли футболчиларни ва трансфер бозорини кузатиб борамиз. Агар зарурат туғилса, бозорга чиқишимиз мумкин. Коутиньо жароҳат олмасидан бурун ҳам бу борада иш олиб борганмиз. Бироқ бу дарҳол кимнидир сотиб оламиз дегани эмас.
Балки ёшларимиздан кимнидир асосий таркибда ўйнатармиз. Фақат зарурат бўлсагина трансферларни амалга оширамиз» - деди Коутиньо.