«Реал» ва «Барселона» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Луиш Фигу жамоадоши Зайниддин Зиданни мураббий бўлишига ишонмаганини айтди.
«Футболчилик фаолиятидан сўнг мураббий бўлиш? Бу ҳаётда учрайдиган ҳодиса. Аммо Зиданни буюк мураббий бўлишига кўзим етмаганди. У жуда камтар ва ёпиқ футболчи эди. Келажакда нима бўлишини билиш қийин, аммо ҳозирча у ўз ишини жуда яхши бажармоқда» - деди Фигу Fox Sports.