«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Реал» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жароҳат олган футболчини сафга қайтиши жуда яхши хабар, айниқса у Иньеста бўлса.
Бундай ўйинларда майдонда юз берадиган ҳолатлар мусобақа жадвалидаги ўринга боғлиқ бўлмайди.
Бу мен учун биринчи «класико» эмас. Унда футболчи сифатида ҳам иштирок этганман, аммо мураббий учун муҳими – эҳтиросларни жиловлаб олиш.
Эртага бизда «Реал»ни ютиб, жадвалнинг юқори поғонасига яқинлашиш имконияти пайдо бўлади, бироқ бундан ортиғи эмас.
Бу жуда муҳим ўйин ва биз мухлисларни бахтиёр қилишни хоҳлаймиз. Мен бу беллашувда 100 минг нафар мухлисни қўллаб-қувватлашини кутяпман» - деди Энрике клубнинг твиттер саҳифасида.
Ўйин 3 декабрь куни соат 20-15да бошланади.