«Челси» бош мураббийи Антонио Конте «Манчестер Сити» клубига қарши ўйин арафасида яримҳимоячи Кевин Де Брюйне ҳақида гапирди.
«Афсуски, Де Брюйне рақиб таркибида ўйнамоқда. У ажойиб футболчи. Аммо у энди «Ман Сити» учун тўп суради. Унга омад тилайман, бироқ фақат бизга қарши ўйиндан кейин» - деди Конте.
Футболчи аввал «Челси» таркибида ўйнаган ва бор йўғи уч ўйинда майдонга тушган эди.