«Манчестер Юнайтед» клубининг бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Бастиан Швайнштайгернинг хизматларига ҳалиям муҳтож эканини маълум қилди.
«Албатта январда Швайнштайгер МЮ клубида қолиши мумкин. Агар қўлингда клуб билан тузилган шартноманг бўлса, ўз тақдирингни ўзинг ҳал этишинг мумкин. Бастиан бизга ёрдам бериши мумкин. У ўйин амалиётига эга бўлиш учун, жамоадаги барча футболчилар каби кўпроқ меҳнат қилиши шарт.
Ёзда уни бошқа жойга ишга ўтказмоқчи бўлдик. Бироқ у мардлик қилиб, жамоада қолишни ихтиёр этди. У таркибга кириш учун кўп меҳнат қилди. Менга шашти баланд инсонлар ёқади» - деди Моуриньо Sky Sports.