"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Поль Погба ёзда клубга қайтганидан сўнг кечирган ҳиссётлари билан ўртоқлашди.
Франциялик футболчи 2012 йилда "МЮ"дан "Ювентус"га ўтган, аммо тўрт йил ўтиб, футбол тарихидаги рекорд сумма - 105 млн евро эвазига қайтиб келган ди.
"МЮ" менинг юрагимда, бу менинг уйим. 2012 йилда бу клубни тарк этганимда, қайтиб келишимни билгандим. Бу мен учун таътил кунларидай гап, аммо ҳечқиси йўқ, ҳеч нарса ўзгармади, мен ҳамон ўша одамлигимча қолдим", - дейди Погба.