"Челси" бош мураббийи Антонио Конте АПЛнинг 14-турида "Манчестер Сити"га қарши учрашув олдидан рақиб ҳужумчиси Диего Коста ва ўз жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуро ҳақида фикр билдирди.
Испаниялик ва аргентиналик ҳужумчиларнинг ҳисобларида ҳозирча 10тадан гол бор.
"Диего ва Серхио Агуэро — иккита ажойиб ҳужумчилардир, улар қойилмақом голлар урадилар. Уларнинг услублари турлича, аммо ҳар иккиси ҳам зўр ҳужумчилардир. Диего биз учун уда муҳим, Агуэро эса - "Сити" учун.
Мавсум бошида мен Диегонинг шаштини керакли йўналишга сола оламанми, йўқми, шу масала кўтарилган эди.
Мен ҳар доим Диего ажойиб футболчи деб келганман, у бу мавсумда "Челси"га катта ёрдам беришига ишонгандим. Шундай бўляпти", - дейди Конте.
"Манчестер Сити" — "Челси" учрашуви айни вақтда давом этяпти.













