«Челси» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 14-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» (3:1) клубига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бугун бизга оғир бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш қилди ва кўплаб вазиятларни вужудга келтирди.
Жамоам кучли ирода кўрсата олди ва бу ўсишимиз учун жуда муҳим. Аммо биз олдинга қараб интилишимиз ва ўйинимизни яхшилашимиз лозим.
Фабрегас яхши ўйин ўтказди, унга ишонсам бўлади. Диего Коста ўз эҳтиросларини тўғри йўлга йўналтира олди. Жудаям хурсандман» - деди Конте Sky Sports эфирида.